«мол-мулк солиғи» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 2024 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари ва ҳисоб-китоблари қандай ўзгарди?
7 январ 2024, 16:52

Ўзбекистонда 2024 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари ва ҳисоб-китоблари қандай ўзгарди?

2024 йилдан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари оширилди ва уларни ҳисоблаш тартиби ўзгарди. Энди жисмоний шахслар учун нотурар жой объектларининг солиқ базасини ҳисоблаш тартиби юридик шахслар учун белгиланган тартиб билан бир хил бўлади.

«Шароити оғир» 47 та тумандаги тадбиркорлар учун солиқ ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда
20 июн 2023, 12:54

«Шароити оғир» 47 та тумандаги тадбиркорлар учун солиқ ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг 11 та вилоятидаги 47 та «шароити оғир» бўлган туманда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини депутатлар концептуал жиҳатдан қабул қилди.

Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди
8 январ 2023, 12:07

Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, майдони 500 кв. м гача бўлган турар жойлар учун солиқ 12−12,1 фоизга, 500 кв. м дан юқори бўлса, 11,3 фоизга юқори бўлади.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
20 апрель 2022, 21:42

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Президент қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бундан буён солиқ базасини аниқлашда сўнгги икки йил давомида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда ўтказилган мол-мулкни баҳолаш натижалари асос бўлади.

Ҳалол ишлаган тадбиркорга солиқ юки камайиши керак — Шерзод Қудбиев
17 январ 2022, 23:22 1

Ҳалол ишлаган тадбиркорга солиқ юки камайиши керак — Шерзод Қудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев мол-мулк солиғининг 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилиши ҳалол ишлаб келган тадбиркорлар манфаати учун хизмат қилишини таъкидлади. У айрим тадбиркорлар камроқ солиқ тўлаш учун объект нархини паст кўрсатгани, эндиликда улар ҳам белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлашларини таъкидлади.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда
11 ноябр 2021, 19:50

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда

2022 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларининг ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси эса амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома бўйича хулоса берди.

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади
2 декабр 2020, 16:41

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади

2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг